Хаби Алонсо "Челси"га "Реал" ҳимоячисини олиб келишни истаяпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Реал Мадрид" таркибида тўп суриб келаётган ҳимоячи Дин Хёйсен фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Sportsboom тарқатган маълумотларга кўра, футболчини ўз сафига қўшиб олишга "Челси" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Лондон клубининг янги бош мураббийи Хаби Алонсо шахсан ўзи ушбу трансферни амалга ошириш тарафдори экани айтилмоқда. Алонсо аввалроқ "Реал"да ишлаган пайтида Хёйсен билан ҳамкорлик қилган.

Дин Хёйсен 2025 йили "Борнмут"дан "Реал"га 62 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг мадридликлар билан тузган шартномаси 2030 йил 30 июнига қадар амал қилади. 2025/26 йилги мавсумда ҳимоячи мадридликлар сафида барча мусобақалар доирасида 40 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатма муаллифи бўлди. Transfermarkt портали Хёйсеннинг бозор қийматини 60 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!