Хаби Алонсо "Челси"ни "Реал" юлдузи учун 100 миллион евро сарфлашга кўндирди
Лондоннинг "Челси" клуби бош мураббийлигига тайинланган Хаби Алонсо таркибни тартибга солишга ҳаракат қилмоқда. Унинг талаби билан лондонликлар "Реал" таркибида тўп суриб келаётган 21 ёшли турк ярим ҳимоячиси Арда Гюлерни ўз сафига қўшиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда.
Бу ҳақда Sportsboom нашри хабар берди.
Манбага кўра, "аристократлар" трансферни амалга ошириш учун 100 миллион евро ажратишга тайёр. Арда Гюлер бош мураббий Алонсо учун асосий трансфер мақсади ҳисобланади. Алонсо аввалроқ "Реал"да фаолият юритган пайтида ёш футболчи билан бирга ишлаган.
Шу билан бирга, ҳозирча "Реал" раҳбарияти Гюлерни сотишга рози эмаслиги таъкидланмоқда. Футболчининг келажаги билан фақат "Челси" эмас, балки "Арсенал" ва "Ливерпуль" ҳам жиддий қизиқиб, вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда.

Фикрлар