
Хаби Алонсо клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида "Реал"ни бошқармайди
Аввалроқ мадридликлар бош мураббийи Карло Анчелотти КЧМгача жамоани тарк этиши ва унинг ўрнини Хаби Алонсо эгаллаши мумкинлиги айтилганди. Бироқ бу тахминлар ўз тасдиғини топмади.
"Relevo" нашри тарқатган маълумотга кўра, 43 ёшли Хаби Алонсога "Реал"ни клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида бошқармаслиги аниқ билдирилган. Унинг ўрнида жамоани вақтинча бош мураббий сифатида Сантьяго Солари бошқаради.
Маълумотларга қараганда, "Реал" ҳам, Алонсо ҳам мусобақадан аввал тайинланишни хоҳламаган. Чунки Алонсо бу каби узоқ мусобақада тўлиқ жамоа ҳақида етарли маълумотга эга бўлмасдан иш бошлашни истамаган.
У жамоа билан иш бошлашни мавсумолди йиғинлари пайтидан бошлашни маъқул кўради ва айнан шу сабабли расмий тайинлов КЧМдан кейин амалга оширилиши кутилмоқда.
Фикрлар