Хаби Алонсо учта футболчини олиб келишни талаб қилди

CHERY AUTO

“Реал”ни қабул қилиб олган Хаби Алонсо учун АҚШда бошланаётган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати муҳим синов вазифасини бажариб беради.

Tecno

Шунга қарамай, испаниялик мутахассис жамоани ўзи қўллайдиган тактикаларга мослаштириб боряпти. Fichajes нашрига кўра, Хаби Алонсо клуб раҳбариятидан жаҳон чемпионатидан кейин учта трансферни амалга оширишни сўраган.

Манбада айтилишича, “Реал”га таркибни мукаммал бўлиши учун чап қанот ҳимоячиси, майдон марказига креатив ярим ҳимоячи ва жарима майдончаси ичида устунликни таъминлаб берадиган марказий ҳужумчи керак.

Мадридликлар чап қанот ҳимоясига “Бенфика” вакили Альваро Каррерасни мўлжаллаб қўйган. Марказий ҳужумчи сифатида Хаби Алонсо Ла Лигада ўзини кўрсатган Анте Будимирни танлади. Энди клуб скаутлари Тони Кроос ва Лука Модричдан қолган бўшлиқни тўлдира оладиган ижодкор плеймейкер топиши керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!