Хаби Алонсо: "Винисиус билан боғлиқ вазият ёпилди"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Реал" бош мураббийи Хаби Алонсо Винисиус Жуниор билан содир бўлган можаро ҳақида гапирди.

"Чоршанба куни, икки кунлик дамдан сўнг жамоа билан йиғилдик. Винини хулқи ажойиб эди, у самимий гапирди ва мен бундан мамнун бўлдим. Масала ҳал бўлди.

Бу жуда қадрли ва ижобий баёнот эди. У юракдан гапирди, жамоага ва мухлисларга нимани етказмоқчи эканини айтди. Энг муҳими — у ҳаммасини жамоадошларига ва мухлисларга тушунтирди. Шу куннинг ўзида вазият ёпилди.

Биз ҳаммамиз бир қайиқдамиз ва бир йўналишда ҳаракат қиляпмиз", — деди Хаби Алонсо.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона"га қарши учрашувда (2:1) Винисиус алмаштириш пайтида жаҳли чиқиб, бош мураббийга қўл бермаган эди. Кейинчалик бразилиялик футболчи узр сўради, аммо Алонсо ҳақида гапирмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!