Хаби: "Бизда рақибни умуман камситиш йўқ"
Леверкузеннинг "Байер" клуби устози Хаби Алонсо Европа лигаси чорак финалида Бельигиянниг "Унион" клубига қарши бўлиб ўтадиган биринчи ўйин ҳақида гапирди.
"Бизда рақибни умуман камситиш йўқ. Биз "Унион"ни ҳурмат қиламиз ва жиддий қарама-қаршилик кутамиз. Кичик тафсилотларни ҳамма ҳал қилади. Ўйин тизгинини ўз қўлимизга олишимиз керак. "Байер"ни иккита шиддатли ўйин кутмоқда", - деди испаниялик мутахассис.
Эслатиб ўатмиз, "Байер" ва "Унион" учрашув бугун тунда, Тошкент вақти билан 00:00да старт олади
Фикрлар