Хабиб муҳим янгиликни эълон қилди

  • 11 август, 2020, 04:21
  • 0
  • MMA

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов жамоадошлари Абубакар Нурмагомедов ва Умар Нурмагомедов у билан битта жанг оқшомида октагонга кўтарилишини маълум қилди. 

"Учаламиз ҳам "UFC 254"да жанг қиламиз", - деб пост қолдирган россиялик аралаш қоидалар жангчиси.

Маълумот учун, 24 ёшли Умар промоушен билан шартнома имзолаган. Пандемия сабаб ушбу келишувда кўзда тутилган бирорта жанг ўтказилмади.  Унинг ММАдаги умумий статистикаси 12 жангдаги 12 ғалабадан иборат.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!