Хабиб Нурмагомедов 2024 йилда қанча пул ишлаб топди?
ММА афсонаси, енгил вазнда собиқ UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов 2024 йилда қанча дармад қилгани маълум бўлди.
Қўшимча бизнеслари ва ҳомийлардан тушган пуллар эвазига доғистонлик спортчи бу йил 40 миллион доллар даромадга эришди. Бу хақда "Sportskeeda" ва "Celebrity Net Worth" нашрлари хабар бермоқда. 2024 йил тугашига уч ойдан бироз кўпроқ вақт қолганини ҳисобга олсак, Хабибнинг пуллари янада кўпайиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Хабибга UFC даги ҳар бир жанги учун ўртача, тахминан, 749 минг доллар тўланар эди.
Фикрлар