Хабиб Нурмагомедов: Бу мен учун гиёҳвандлик билан бир хил

Eagle MMA лигаси эгаси Хабиб Нурмагомедов нега ўзининг промоушини букмекерлик компаниялари билан ҳамкорлик қилмаётганини тушунтирди.

“Бизда етарлича яхши ҳомийлар бор, улар билан қатнашишимиз, турнирлар ўтказишимиз мумкин. Бизга букмекерлар керак эмас.

Менимча, бу алькоголдан ҳам хавфлироқ. Бу спиртли ичимликларни реклама қилишдан ҳам ёмонроқ, чунки букмекерлар бутун оилаларни йўқ қилиб юбормоқда.

Ўзингиз биласиз, қанча оилалар бор, бу ерга (букмекерлик сайтларига) кирган ёш йигитлар эса бунга қарам бўлиб қолмоқда. Қимор – қандай кучли касаллик эканлигини биласиз. Бу гиёҳвандлик билан бир хил.

Бу ерда дори реклама қилсам ҳам худди шундай. Мен учун қимор ва гиёҳвандлик бир хил даражада”, - деди Нурмагомедов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!