Хабиб Нурмагомедов кейинги жанги қаерда бўлиши деярли аниқ бўлди

UFC вице-президенти Девид Шоу енгил вазн тоифасида чемпион Хабиб Нурмагомедовнинг навбатдаги жангини Россияда ўтказиш имкониятини юқори баҳолади.

“Россияда Хабибнинг кейинги жанги бўлиши мумкин. AҚШ билан вақт фарқига қарамай, буни амалга ошириш ҳақиқатдир.

Умид қиламанки, Хабиб ва Лас-Вегас ўзаро зиддиятни ҳал қилишади ва биз у ерда жанг ташкил этамиз ", - деди Шоу.

Aввалроқ, Нурмагомедов Лас-Вегасда бир миллион долларни қайтариб олмагунча у ерда жанг қилмаслигини айтганди.