Хабиб Нурмагомедов: "МакГрегор чемпионлик жангига ярамайди"

  • 26 февраль, 2020, 19:28
  • 0
  • MMA

UFC нинг енгил вазн тоифасидаги чемпиони Хабиб Нурмагомедов Конор МакГрегор билан реванш жанги ҳақида гапирди

" Инсонлар биринчи жангнинг давомини кутишмоқда. Драма кўришни хоҳлашади. Улардан ким ғалаба қозонади деб сўрасангиз, 99 % мухлислар дастлабки жангдаги ҳолат такрорланади деб жавоб беради. Одамлар яна тартибсизликни яъни Big Drama Show ни исташади. Шунинг учун ҳам Конор билан реванш жанги бўлишини хоҳлашмоқда.

Иккинчи жанг жуда яхши маблағ келтирарди ва ажойиб драма бўларди. Бироқ Конор жиддий чемпионлик жанги учун ярамайди.

Тўғри, МакГрегор жуда яхши даъвогарлар устидан ғалаба қозонган, энди эса сўнги 10 та жангидан учтасида ғолиб чиққан рақибни нокаутга учратса, барча унинг қайтганини эътироф этишмоқда. Йўқ, у аввал Жастин Гэтжига ўхшаган жиддий рақиблар билан жанг қилиб кўрсин.

У вазнини камайтириб, енгил тоифага ўтсин. Мен Конор айнан Гэтжидан қочмоқда деб ўйлаётганим йўқ. Умуман олганда у ҳар қандай қийин жанглардан қочади",-деди Нурмагомедов.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!