Хабиб Нурмагомедов мураббийи: Фергюсоннинг тирсаклари Хабибга муаммо бўлиши мумкин

  • 6 февраль, 2020, 16:42
  • 0
  • MMA

UFC енгил вазн тоифаси чемпиони Хабиб Нурмагомедовнинг устози Хавьер Мендеснинг таъкидлашича, Тони Фергюсонга қарши жанг унинг шогирдига қийин кечиши мумкин.

"Фергюсоннинг тирсак зарбалари Хабибга муаммо бўлиши мумкин, аммо биз тўғри тайёргарлик кўрсак, бундай бўлмайди.

Тирсак зарбалари муаммо туғдуриши мумкин, аммо бундай бўлмайди ҳам! Мен доим қийин жангларни ва ҳакамларнинг қарорларини кутаман.

Тонини ҳурмат қилишимиз керак! Ўйлашимча, унга қарши жанг осон бўлмайди.

Хабибни "парчаланиб" кетмайдиган қилиб шуғуллантираман," - деди Мендес.

Эслатиб ўтамиз, Хабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон ўртасидаги жанг UFC 249 доирасида 18 апрель куни Нью-Йоркда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!