Хабиб Нурмагомедов россиялик спортчиларни Токиога боришга ундамоқда
Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов Россия спортчилари 2020 йилги Олимпиада ўйинларида, ҳатто нейтрал ҳолатда бўлсада иштирок этиш кераклигини айтди.
"Спортчилар машғулотларга кўп вақт ва куч сарфлашган. WADA нинг ушбу қарори сиёсатга бевосита боғлиқ.
Aммо спортчилар Олимпиадага боришлари керак, бу менинг фикрим “, - деди Нурмагомедов.
Маълумки, бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) Россияни тўрт йил давомида допинг можароси туфайли йирик спорт тадбирларида иштирок этмаслигига тўсқинлик қилмоқда.
Фикрлар