Хабиб Нурмагомедов Россияни тарк этиши керак

  • 29 март, 2020, 13:37
  • 0
  • MMA

30 март кунидан бошлаб, Россияда коронавирус пандемияси туфайли автомобиль, темир йўл, пиёдалар, дарё ва аралаш назорат пунктлари орқали ҳаракатланиш вақтинча тўхтатилади.

Тегишли қарор Россия Федерацияси ҳукумати томонидан қабул қилинди. 27 мартдан бошлаб барча халқаро рейслар тақиқланган.

Бу шуни англатадики, енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов Тони Фергюсонга қарши жанг бўлиб ўтиши учун бугун мамлакатни тарк этиши шарт.

Хабиб - Фергюсон тўқнашуви 18 апрель куни бўлиб ўтиши керак. Жанг қаерда бўлиб ўтиши  ҳали эълон қилинмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!