Хабиб Нурмагомедов: "Уриш, бўғиш, синдириш керак"

UFC нинг енгил вазн тоифасидаги чемпиони россиялик Хабиб Нурмагомедов америкалик Тони Фергюсон билан жангга қандай тайёрланишини айтиб берди.

Мен шунчаки кўпроқ машқ қиламан. Рақиб кучли ва хавфли. Ичимда олов пайдо бўлганини хис қиляпман. Аввалги жанглардан бери тайёргарликда ҳеч нарса ўзгармади. Бу ММA, бу ерда жанг қилиш, уриш, бўғиш, синдириш керак. Фақат ёндашув ўзгариши мумкин. Биз кўпроқ профессионал бўлишимиз лозим. Инсоннинг имкониятларига чекловлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз: Нурмагомедов фаолияти давомида мағлубиятсиз 28 та ғалабани қўлга киритди. Фергюсонда эса, 25 та жанг бўлиб, учта мағлубият ҳам ўрин олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!