Хабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон жанги бўлмайди?
UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов америкалик Тони Фергюсонга қарши жанг коронавирус тарқалиши сабабли бўлиб ўтмаслигини айтди. 31 ёшли россияликнинг сўзларига кўра, у вазиятга қарши чиқа олмайди.
Жанг 18 апрель куни UFC 249 шоусида бўлиб ўтиши керак эди.
"Мен уйда карантинда ўтирибман ва менинг жангим атрофидаги вазиятга одамларнинг муносабатини ўқимоқдаман. Кўриниб турибдики, бутун дунё карантинда, барча мамлакат ҳукуматлари одамларни қутқариш учун касаллик тарқалишини чеклаш борасида хавфсизлик талабларига риоя қилишни талаб қилмоқда ва ана шундай бир вақтда, Хабиб бу ерда битта жанг учун таваккал қилиб бутун жаҳон бўйлаб учиб юрса-я?
Мен ҳамма нарсани тушунаман ва жангни бекор бўлганидан ҳафа эмасман. Жангдан кейин бошқалар каби жуда кўп режаларим бор эди. Лекин барчасини назорат қила олмайман.
Кучли давлатлар ва бизнинг давримизнинг энг йирик компаниялари содир бўлаётган воқеалардан ҳайратда қолишмоқда. Ҳар куни вазият кутилмаганда ўзгариб бораяпти. Aммо Хабиб жанг қилиши керак, шундайми?
Ўзингизга ғамхўрлик қилинг ва менинг ўрнимга ўзингизни қўйиб кўринг",-деб ёзди Нурмагомедов ўз инстаграм саҳифасига.
Фикрлар