Хабиб Оливейра ҳақида гапирганида сал эҳтиёт бўлиши керак

  • 10 октябрь, 2022, 18:53
  • 0
  • MMA

Енгил вазнда 6 рейтинг поғонасини қайд этаётган Бенил Дариуш Ҳабиб Нурмагомедов ва Чарльз Оливейра ўртасида бўлаётган гап-сўзларга фикрини билдирди:

«Чарльзни жудаям ҳурмат қиламан. Унинг услуби бетакрор. Октагонга чиқаркан Оливейра бутун қалби билан олишади. Деярли, ўлимга маҳкум ҳолатдан дадил тарзда қаддини тиклай олади. Олдинига унинг барча рақиблари унга беписанд муносабатда бўлишди. Аммо, кўриб турибсизки, ҳозирда Джастин Гэтжининг ҳам, Майкл Чендлернинг ҳам у борада фикри ўзгарган. Барча рақиблар олдинига шунақа гапириб кейин фикрини ўзгартиришга мажбур бўлишган. Шу сабабдан Ҳабибга ҳам Чарльз ҳақида фикр айтаётганда сал камтарроқ бўлишни тавсия қилардим. Ишонинг, Исламга юзма-юз келадиган ушбу чемпион ҳеч нимадан қўрқмайди ва барчасига тайёр ҳолатда.»

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!