Хабибнинг ўрнига Фергюсонга қарши ким жанг қилиши мумкинлиги маълум

UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедовнинг ўрнига Жастин Гэтжи UFC 249 турнири доирасида Тони Фергюсонга қарши октагонга кўтарилиши мумкин.

Гэтжи номзодини UFC ташкилоти Фергюсонга таклиф қилди. Бунга сабаб, Нурмагомедов Россиядан ташқарига чиқа олмаслигида бўлмоқда.

Маълумот учун, UFC 249 мусобақаси ҳамон 18 апрель кунига мўлжалланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)