Халк 12 йиллик хотинини қўйиб, унинг жиянига уйланди

Хитойнинг “Шанхай СИПГ” клуби форварди Халк яна турмуш қурди.

Infobae нашри тарқатган хабарга кўра, бразилиялик футболчи 12 йил бирга яшаган собиқ хотини Иреннинг жияни Камила Анжелага уйланган.

Эслатиб ўтамиз, Халк “Шанхай СИПГ”да Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов билан бирга тўп суради.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)