“Халл Сити”га янги бош мураббий тайинланди

Кеча Майк Филан қониқарсиз натижалар туфайли “Халл Сити” бош мураббийлигидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун эса жамоага янги мураббий тайинланди. 

Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича Грециянинг “Олимпиакос” клуби собиқ бош мураббийи Марку Силва “йўлбарслар”нинг янги бош мураббийи этиб эълон қилинди.

Инглиз жамоаси 39 ёшли португалиялик мутахассис билан шу йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади. Айтиш керакки, Силва фаолияти давомида "Олимпиакос"дан ташқари “Эшторил” ва Лисабоннинг “Спортинг” жамоаларида ҳам ишлаган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!