Халокатга учраган “Шапекоэнсе” жамоасига Жанубий Америка кубогининг нусҳасини юборилди
Ads

Бразилиянинг авиахалокатга учраган “Шапекоэнсе” клуби “Санта-Фе” жамоасидан Жанубий Америка кубоги нусҳасини қабул қилиб олди. Айтиш керакки, бу қарорга Колумбия клуби раҳбарияти келган. Бу ҳақда sporf.com ўзининг “твиттер” саҳифасида эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, “Шапекоэнсе” клуби Жанубий Америка кубоги мусобақасининг финалида “Атлетико Насьональ” жамоасига қарши майдонга тушиш учун йўл олишган эди. Бироқ, улар ушбу учрашувда иштирок этиша олмади. Футболчилар ўтирган самалёт душанба куни Колумбиянинг Медельин шаҳрида авиахалокатга учради. Ҳаво лайнери бортида 68та йўловчи ва 9та экипаж аъзоси бўлган. Уларнинг фақатгина 6таси бахтли тасодиф туфайли тирик қолган.