Халқаро аралаш жанг санъатлари федерацияси президенти Тошкентга келди!

Барчага яхши маълум, айни пайтда дунёда жанговар яккакураш спорт турлари орасида ММА (аралаш жанг санъати) шиддат билан ривожланиб, аксарият спорт ишқибозлари диққат эътиборига тушмоқда. 

Бугунги кунга келиб Халқаро аралаш жанг санъатлари федерацияси (IMMAF) хаваскор ММА дунёсининг бошқарув ташкилоти бўлиб 123 та аъзо давлатни ўз ичига олади. 

IMMAF ва UFC ўртасида тузилган шартномага асосан IMMAF хаваскорлар ўртасидаги мусобақаларда ўзини яхши натижалари билан таниткан спортчилар UFC билан профессионал шартнома тузиш имкониятига эга бўлади.

IMG_20240128_163810_386

Хабар берганимиздек, жорий йил Ўзбекистонда илк бор аралаш жанг санъатларининг ҳаваскорлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

Ушбу нуфузли мусобақа олдидан Халқаро аралаш жанг санъатлари (IMMAF) федерацияси президенти Керрит Браун шунингдек Бош ижрочи директори Дэнсин Уайт ҳамда ташкилотнинг Осиё қитъаси директори Виссам Аби Надер жаноблари бугун тонгда юртимизга ташриф буюрди. Мартабали меҳмонларни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси томонидан кутиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!