Халқаро дзюдо федерацияси қоидаларга катта ўзгартириш киритди

Маълумки, Халқаро дзюдо федерацияси ҳар Олимпия ўйинларидан кейин дзюдонинг қонун-қоидаларига катта ўзгартиришлар киритади. Айни дамда Озарбайжонда халқаро федерация ҳакамлар ва мураббийлар билан семинар ташкил этмоқда. Ушбу йиғилиш давомида навбатдаги 4 йиллик учун дзюдонинг қоидалари тасдиқланди. Айни дамда эътиборингизга киритилган катта ўзгаришлари ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Биринчидан, баҳс жараёнида амалга оширилган ташлаш учун бериладиган 1 баҳо, юко бекор қилинди. Эндиликда  бажарилган усуллар учун фақатгина ваза-ари ёки иппон баҳолари берилиши мумкин. Иккинчидан, авваллари иккита ваза-ари бир иппонга тенг эди. Энди эса дзюдочи нечта вазаари олса ҳам, иппонга тенг бўла олмайди. Учинчидан, яқин йиллардаги қоидага кўра, баҳс давомида 4 та шидо олган дзюдочига хансоку-макэ, яъни қизил карточка берилиб, техник мағлубият ёзилар эди. Янги қоидага мувофиқ, баҳс давомида 3та шидо олган дзюдочи учун беллашув муддатидан аввал якунланади.  Тўртинчидан, одатда, дзюдочилар кураши давомида рақиб киманосидан бир ёқлама ушлагани учун шидо берилар эди (эски қоидага кўра, бир ёқлама ушлаш ҳолати бўлдими, дзюдочи шу заҳоти усул бажариши шарт бўлган). Хансоку учун бериладиган шидолар қисқартирилгани учун эндиликда мана шу ушлаш ҳолатига рухсат берилди.

Дзюдо мухлислари учун энг эътиборли жиҳатлари мана шулардан иборат.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!