Халқаро Кураш ассоциацияси Президенти иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди

Халқаро Кураш ассоциацияси Президенти иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда Халқаро Кураш ассоциацияси Президенти, Осиё Олимпия Кенгаши Осиё ўйинлари Бош директори Ҳайдар Фармон, Халқаро Кураш ассоциацияси вице–Президенти, Ўзбекистон миллий медиа ассоциацияси Бошқаруви Раиси Шерзодхон Қудратхўжа ва Ассоциация Бош котиби Муҳаммад Ризо Носсирийлар иштирок этди.

Жаноб Фармон Курашнинг халқаро майдондаги ривожи, жорий йилда бўлиб ўтиши режалаштирилган катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ҳақида батафсил маълумот берди:
2022 йилнинг 23-28 ноябрь кунлари Ҳиндистоннинг Пуна шаҳрида Кураш бўйича катталар ўртасида XIII Жаҳон чемпионати ва Халқаро Кураш ассоциациясининг XIX Конгресси бўлиб ўтади. Мазкур чемпионатга IKA таркибидаги 70 га яқин давлатдан энг кучли полвонлар иштирок этади.

Чемпионат доирасида Халқаро Кураш ассоциациясининг Конгресси бўлиб ўтади. Конгреесда Халқаро спорт ўйинларига Курашни расмий киритиш, Курашнинг ҳакамлик ва мураббийлик қоидалари, мусобақаларни ташкил этиш тартиби, 2023 йилда амалга ошириладиган ишлар режаси, Дунёда Курашни ривожлантиришда юзага келган муаммолар, IKA таркибидаги миллий федерацияларни аъзолика қабул қилиш, аъзоликни тўхтатиш ва кўплаб масалалар кўриб чиқилади.

Анжуман давомида IKA Президенти томонидан Курашнинг Африка ўйинлари Дастурига киритиш бўйича Африка миллий олимпия қўмиталари ассоциацияси Президенти Мустафа Берраф билан келишувга эришилганлиги маълум қилинди.
Мазкур воқеълик севимли спортимиз Курашнинг Африка қитъасида кенг ривожлантириш йўлида тарихий воқеадир.

Шунингдек, Европа олимпия қўмитаси аъзолари билан музокаралар ўтказилиб, Курашни Европа ёшлар ўйинларига Дастурига киритиш бўйича дастлабки келишувлар амалга оширилган. Мазкур масала бўйича музокараларнинг амалий босқичи давом этмоқда.
Қайд этиб ўтиш лозимки, қитъавий ўйинлар Олимпия ўйинларидан кейинги ўринда турадиган нуфузли спорт байрамидир. Курашнинг қитъавий ўйинлар Дастуридан расман ўрин олиши келгусида Олимпия ўйинлари Дастурига киритилишида муҳим аҳамиятга эгадир.

Бугунги кунда Халқаро Кураш ассоциациясии таркибида 140 га яқин давлатлар миллий федерациялари фаолият юритади. Ўзбекистон ҳукуматининг қўллаб қувватлаши ва Ассоциация рахбарияти сайи-ҳаракатлари билан Кураш спорти Осиё ўйинларининг барча Дастурларидан расман ўрин эгаллаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!