Халқаро мусобақа. Ўзбекистон U-14 терма жамоаси 5-ўрин учун курашади
Ўзбекистон U-14 терма жамоаси Хитойнинг Ухан шаҳрида ташкил қилинаётган халқаро мусобақанинг гуруҳ баҳсида 2 та ғалаба ва 1 та мағлубият билан мусобақанинг махсус регламентига кўра 5 очко тўплаб 5 ўрин учун баҳсда қатнашиш ҳуқуқини берувчи ўтиш ўйинида БАА терма жамоасига қарши тўп суришини хабар қилган эдик.
Бугун ўзбекистонлик ўсмир футболчилар БАА га қарши тўп суриш учун майдонда саф тортишди. Ўзбекистон терма жамоасининг тўлиқ устунлигида кечган баҳсда юртимиз вакиллари рақиблари дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритиб йирик ҳисобдаги ишончли ғалабага эришишди.
11 сентябрь куни Азамат Абдураимов қўл остидаги Ўзбекистон U-14 терма жамоаси мусобақадаги сўнгги ўйинини Жанубий Корея U-14 терма жамоасига қарши ўтказади. Ўйинда ғолиб бўлган жамоа 5-ўринни, мағлуб эса 6-ўринни қўлга киритади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар