Халқаро ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси камбэк амалга ошириб, Туркия билан дуранг қайд этди

ФИФА кунлари доирасида ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркияга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Мазкур беллашувда Исломбек Исмоилов бошчилигидаги жамоа камбэк амалга ошириб, 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди. Ўйинда терма жамоамиз  киритган голларга Амирхон  Мурадов (45+3'), Нурбек Сарсенбаев (86') муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!