Халқаро стол тенниси федерацияси ХОҚнинг ёрдамига муҳтож эмас

Айни пайтда юзага келган пандемия ва карантин сабаб кўплаб соҳалар иқтисодий қийинчиликларга дуч келаётгани сир эмас. Бундай муаммолар халқаро спорт ташкилотларини ҳам четлаб ўтмаслиги тайин. Боз устига Токио Олимпиадаси 1 йилга кечиктирилгач халқаро федерациялар ўзларининг молиявий сметаларини қайта кўриб чиқиши табиий.

Шу боис Халқаро Олимпия қўмитаси Олимпия спорт турлари бўйича халқаро федерацияларга молиявий кўмак ажратишини маълум қилган эди. Халқаро стол тенниси федерацияси пандемия пайтида юзага келаётган молиявий муаммолар даврида ХОҚдан ёрдам олишига эҳтиёжи йўқлигини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, ХОҚ Токио Олимпиадасигача бўлган даврда халқаро федерациялар ва Миллий олимпия қўмиталарини қўллаб-қувватлаш учун 150 миллион АҚШ доллари ажратишини маълум қилган. Шу пайтгача Халқаро оғир атлетика, Халқаро ўқ отиш спорти федерацияси ва Халқаро гандбол федерациялари мазкур фонддан олинадиган маблағга эҳтиёжи йўқлигини таъкидлаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!