Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган регби-7 бўйича республика турнири якунланди

TIGGO 2 PRO

Жорий йилнинг 27-28 феврал кунлари Тошкент шаҳридаги енгил атлетика ва ўйин спортига ихтисослаштирилган спорт мактаби стадионида регби-7 бўйича У-15 қизлар ўртасида анъанавий республика турнири бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 декабрдаги “Жамоавий спорт турларини ривожлантириш ва иқтидорли ёшларни саралаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПҚ-421-сон қарори ижроси доирасида ташкил этилган мазкур республика турнирида республикамизнинг барча ҳудудларидан жамоалар иштирок этди. 

Турнир якунига кўра 1-ўрин – Наманган, 2-ўрин – Тошкент ва 3-ўрин Хоразм вилояти жамоаларига насиб этди. Ғолиб ва совриндорлар медал, дипломлар билан тақдирланди. Иштирокчиларга “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” акциядорлик жамияти ҳамда Ўзбекистон регби федерациясининг совғалари топширилди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!