Хамес Анчелотти қўл остида тўп тепмоқчи
"Реал" ярим ҳимоячиси Хамес Родригес мавсум якунлангач, "Эвертон"га кўчиб ўтиши мумкин.
Машхур журналист Никола Скиранинг маълум қилишича, колумбиялик футболчи инглизлар бош мураббийи Карло Анчелотти туфайли "мерсисайдликлар" сафида тўп тепишга қарши эмас.
Эслатиб ўтамиз, Анчелотти ва Хамес "Реал" ҳамда "Бавария"да бирга ишлашган эди.
Фикрлар