"Реал Мадрид" собиқ юлдузи Осиё клубига кўчиб ўтиши мумкин

  • 03.02.2026 18:15
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол

Колумбия терма жамоаси етакчиси Хамес Родригес Қозоғистонга келиши мумкин.

Хабарларга кўра, Колумбия терма жамоаси сардори Хамес Родригеснинг яқинлари унинг хизматларини Қозоғистон, Польша ва Туркиянинг бир қатор клубларига таклиф этган. Бу ҳақида польшалик журналист Давид Дубраш маълум қилган. 34 ёшли хавбек ўз вақтида "Порту", "Монако", "Реал Мадрид", "Бавария" каби Европанинг топ клубларида ўйнаган ва жамоанинг асосий фигураларидан бири бўлган. Хамеснинг сўнгги жамоаси Мексиканинг "Леон" клуби бўлган эди. Сўнгги мавсумида 14та учрашувда майдонга тушиб, 3та гол ва 2та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Маълумот учун, Родригес ҳали ҳамон Колумбия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!