Хамес Родригес
Ads
 
"Реал" таркибида ўйнаётган Колумбия терма жамоаси етакчиси Хамас Родригес январь ойидаёқ Англия чемпионатига кўчиб ўтишга ҳаракат қилмоқда.
 
Футболчи манфаатларини ҳимоя қилаётган машҳур футбол агенти Жорже Мендеш "Манчестер Юнайтед" раҳбарияти билан музокара олиб бормоқда. Аввалроқ, 25 ёшли футболчи Мадридда қолиши ҳақида гапирганди. Бироқ, вазият ўзгарди ва у "Реал"дан кетмоқчи.
 
 
Испания чемпионатида саккизта учрашув ўтказиб, битта гол урган Хамес Родригесга "Манчестер Юнайтед"дан ташқари "Челси" ва ПСЖ ҳам қизиқмоқда.