Хамеснинг танлови

Хамес Родригес ўтган ёзги трансферлар ойнаси вақтида "Реал"ни тарк этишга яқин бўлгани ва ўзи учун билдирилган бошқа таклифлар ҳақида айтиб ўтди.

"Бир испан клуби ўтган йили менинг трансферим учун "Реал"га яхшигина таклиф билан чиқди, бироқ раҳбарият мени қўйиб юборишни хоҳламади.

Биз келишувни якунлашга яқин эдик, бироқ якунда "Реал" ўзим хоҳлаган клубга ўтишимга қўймади.

Яна Италия клубидан ҳам қизиқишлар бўлди, бироқ бу таклиф мени унчалик қониқтирмади. Агентим, Мендешнинг айтишича, Хитой клуби ҳам менинг трансферим масаласида у билан алоқага чиққан, аммо мен Европада қолишни маъқул кўрдим.

Олдинда нима бўлишини билмайман, бироқ танлов имкони бўладиган бўлса, унда иқтидоримни намоён қила олишим мумкин бўлган клубга ўтган бўлардим", - дейди Родригес.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)