Хамзат Чимаев – ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони !!!

  • 17.08.2025 09:49
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA

Ҳозиргина АҚШнинг Чикаго шаҳрида ўтказилган "UFC 319" турнири якунланди.

Мазкур оқшомнинг марказий тўқнашувида жанубий африкалик Дрикус дю Плесси ва чеченистонлик Хамзат Чимаев ўзаро кураш олиб борди.

Кўпчилик, Хамзат 1-2-раундларда рақибни финиш қила қила олмаса, якунда очколар эвазига имкониятни бой бериб қўяди, деб тахмин қилганди. Бироқ бу тахминлар ўзини оқламади.

Чимаев тўлиқ 5 раунд давом этган жангда ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ғалаба қозониб, ўрта вазн тоифасида UFC чемпионига айланди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!