Хамзат Чимаев -Пауло Коста жангида кимнинг имконияти юқори? (Таҳлил)

  • 3 октябрь, 2023, 14:20
  • 0
  • MMA

21 октябрь куни Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳри супер жанг кечасига мезбонлик қилади. Ҳа, “UFC 294” турнирини барча орзиқиб кутаётганлиги аниқ. Кард “даҳшат”ли кўриниш олган. Ҳар бир қарама-қаршилик бир-биридан қизиқ ўтиши турган гап. Бироқ, битта жанг борки, у Ислом Махачев ва Чарльз Оливейра жангидан ҳам асло қолишмаслиги аниқ. Бу Хамзат Чимаев ва Пауло Коста тўқнашувидир. Ҳа, бу жанг борасида кўп тахминлар илгари сурилмоқда. Биз ҳам бу борада қисқача фикримиз билан ўртоқлашамиз.

- Ҳа, Чимаев ярим ўрта вазн (77,1 кг) тоифасида ўз жангларини ўтказар ва бу сафар ўрта вазн (84 кг)да октагонга кўтарилади. Пауло Коста эса, ушбу дивизионнинг Топ жангчилари сарасига киради. Лекин бу нисбий тушунча Чунки Чимаевнинг габарити ва жимоний ҳолати ўзи ўрта вазнга тўғри келади.

Коста қандай муаммо туғдириши мумкин? Коста соф “стойка” жангчиси ва унинг зарбалари Гилберт Бёрнсникидан анчагина оғирроқ. Агар, Хамзат Бёрнсга қарши жанг каби тактика танласа, бу унинг энг катта хатоси бўлади, десак янглишмаган бўламиз. Айнан, “стойка” Костанинг кучли жиҳати.

Минус жиҳатлари эса, унда “кардио” борасида ҳам муаммолар йўқ эмас. Қолаверса, кураш ва “тэйк-даун”лардан ҳимояси ҳам мукаммал деб бўлмайди. Айниқса, Чимаев каби рақибга қарши, бу минус жиҳатлари яққол кўриниб қолса, керак.

Чимаев ҳам қаршисида қандай рақиб турганлигини билади ва у гарчи ғалаба қозонган бўлса-да, Бёрнсга қарши жангдан сўнг яхшигина сабоқ олганлиги аниқ. Шундай экан, у “стойка”да жанг қилиб ўтирмайди ва дарҳол ўз кураши билан хужумга ўтади. Дастлабки раундларда Коста “партер”даги ҳимояси орқали катта куч йўқотиши аниқ. Иккинчи раундда эса, шундоқ ҳам “кардио”сида муаммоси бўлган бразилиялик жангчи Чимаевнинг грепплингига дош бера олмаса керак. Жанг 2-раундда Чимаевнинг бўғиш усули эвазидага ғалабаси билан якунланади, деган тахминдамиз. Яъни, имкониятлар 70/30 Чимаев фойдасига! Албатта, бу шахсий фикр. Шундай экан, барчаси октагонда ҳал бўлади.

Аҳмадбек Эшматов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!