Ханчжоу-2022. Кескин ва шиддатли ўтган баҳсда Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Осиё ўйинлари чорак финал босқичидан ўрин олган Ўзбекистон - Саудия Арабистони баҳси ўз ниҳоясига етди ва унда вакилларимиз 

Дастлаб, 24-дақиқада Жасурбек Жалолиддиновнинг супер пасидан сўнг Саидазамат Мирсаидов ҳисобни очган бўлса, тайм сўнгида посбонимиз Владимир Назаров тепган тўп Алишер Одиловга борди ва у рақиб дарвозабонини алдаб ўтиб очиқ қолган дарвозага тўпни қийинчиликсиз киритди. 

Иккинчи бўлимни фаол бошлаган саудияликлар 66-дақиқада ҳисобни қисқартирди. Муҳаммад Маран Назаров қўриқлаётган дарвозага йўл топди. 

Шу тариқа, Тимур Кападзе шогирдлари ярим финалга йўл олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!