"Ханчжоу-2022": Мадинабону Маннопова Осиё ўйинлари медалини нақд қилди

Таеквондо WТ баҳсларидан хушхабар!
-49 кг вазн тоифасида баҳс олиб бораётган Мадинабону Маннопова ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Ҳамюртимиз дастлабки босқичда Макао, чорак финалда Ветнам вакилларини мағлубиятга учратиб, ярим финалга етиб келди.
Регламентга кўра, ушбу босқич иштирокчилари мусобақа медалини нақд қилишади. Албатта, биз Манноповадан фақат чемпионлик кутамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!