Ханчжоу-2022: Медалларимиз сони 50 тага етди! Делегациямиз нечанчи ўринда бормоқда?

Бугун Ханчжоуда ўтаётган XIX Осиё ўйинларининг навбатдаги куни ҳам ортда қолди. Шу куни ўзбекистонлик спортчилар 3 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза, жами 7 та медалга сазовор бўлишди.

Олтин

Шоҳмурод Холмуродов, Нурислом Тўхтасин ўғли – каноэда эшкак эшиш

Ольга Забелинская – велоспорт

Сафина Саъдуллаева – енгил атлетика

Кумуш

Светлана Раздивил – енгил атлетика

Бронза

Шаҳризода Мавлонова, Арина Танатмишева, Екатерина Шубина, Юлия Борзова - байдаркада эшкак эшиш

Шоҳсанам Шерзодова ва Нилуфар Зокирова - каноэда эшкак эшиш

Нигина Ўктамова – бокс

ранк

Шу тариқа Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 50 тага етди. Шундан 14 таси олтин, 15 таси кумуш ва 21 таси бронза медалларидир. Делегациямиз умумжамоа ҳисобида ҳозирча кучли бешликда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Jamol Pasiev
03/10/2023 21:36
Кучли 5ликни кайси урнида шуниям аник езиш керак
Jamol Pasiev
03/10/2023 21:35
Медаллар сони 50 тага етди,шундан 14 таси кумуш,15 кумуш.кандай тушуниш керак
Jamol Pasiev
03/10/2023 21:34
Маколани езганда этиборлирок булиб езинглар биз купчилик укимаган одамлар булсак да олтин Билан кумушни ажрата оламиз!!!