Ханчжоу-2022 объектлари. Асосий арена - "Катта Лотус" (видео)

Жорий йилнинг 23 сентябрь - 8 октябрь саналари оралиғида Хитойнинг Ханчжоу шаҳри XIX Осиё ўйинларига мезбонлик қилади.

Сиз азиз ўқувчиларимизни яқинлашиб келаётган Осиё ўйинларига мезбонлик қиладиган иншоотлар билан таништирамиз. Дастлаб, асосий аренадан бошлаймиз.

Ушбу объект XIX Осиё ўйинлари учун 10 йил давомида махсус қурилган бўлиб, “Ханчжоу Олимпия спорт турлари Марказий стадиони” номини олган. Расмий номи нисбатан узун бўлгани кўпчилик уни “Катта Лотус” номи билан ҳам атайди. Унинг дизайнини яратишда муҳандислар қадимги Хитой ипак тўқув тизимидан илҳомланган. Том қисми эса лотус гулининг баргларини эслатади.

Сиғими: 80 000 киши
Мезбонлик қилади: Очилиш ва ёпилиш маросими, енгил атлетика баҳслари.

МОҚ матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!