Ханс-Дитер Флик "Барселона"даги 100-ўйинини ўтказди
Ханс-Дитер Флик "Барселона" бош мураббийи сифатида ўзининг 100-ўйинини ўтказди.
Ла Лиганинг 26-турида каталонияликлар "Вильярреал"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Шу тариқа, немис мутахассиси учун юбилей учрашув муваффақиятли якунланди.
Флик бошчилигида "Барселона" 100 ўйинда 75 ғалаба қозонди, 9 бор дуранг ўйнади ва 16 марта мағлубиятга учради. Жамоа бу давр мобайнида 281 та гол урди ва ўз дарвозасидан 119 та тўп олиб чиқди.
Флик даврида "Барселона" сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар: Жюль Кунде (92), Пау Кубарси (90) ва Ламин Ямаль (89).
Энг кўп гол урган футболчилар эса Роберт Левандовски (56), Рафинья (48), Ламин Ямаль (36) ва Ферран Торрес (35) бўлиб турибди.
Шунингдек, Флик қўл остида "Барселона" 4 та совринни қўлга киритди — Испания чемпионлиги, Испания Кубоги ҳамда икки марта Испания Суперкубоги.
Фикрлар