Харри Кейн АПЛда 100-голини киритди
Ads

Лондоннинг “Тоттенхэм Хотспур” клуби ҳужумчиси Харри Кейн Англия Премьер-лигаси 26-тури доирасида “Ливерпуль”га қарши кечган баҳсда гол киритишга эришди.

Бу гол англиялик форварднинг Премьер-лига доирасида киритган 100-голи бўлди. Унга бунча гол киритиш учун 141 та баҳс керак бўлди.

Фақатгина Алан Ширергина АПЛда 100 та гол киритиш учун Кейндан ҳам кам вақт сарфлаган – 124 ўйин.