Xарри Кейн "Бавария"да Левандовски рекордига тенглашди
Харри Кейн жорий мавсумда "Бавария" сафида 55 та гол урди.
Англиялик ҳужумчи шу тариқа ҳозирда "Барселона"да тўп сураётган Роберт Левандовскининг рекордини такрорлади. Польшалик форвард 2019/20 йилги мавсумда ҳам 55 та гол урган эди.
Кейннинг голлари қуйидагича тақсимланган:
— 33 та гол Бундеслигада;
— 14 та гол Чемпионлар лигасида;
— 7 та гол Германия Кубогида;
— 1 та гол Германия Суперкубогида.
Ҳужумчида рекордни янгилаш учун яна учта ўйин бор. "Бавария" олдида Бундеслиганинг икки тури ва Германия Кубоги финали қолган.

Фикрлар