Харри Кейн: "Чемпион бўлишни истасак, энг кучлиларни мағлуб этишимиз керак"
Англия терма жамоаси сардори Харри Кейн чорак финалда Францияга қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдирди.
"Ҳужумчи сифатида мен учун гол уриш энг яхши туйғу. Бу ниҳоят амалга ошгани ажойиб. Жамоамизда ҳар ким гол уриши мумкин. Бу нарса жуда муҳим. Голнинг аҳамияти юқори бўлиши мумкин. Бироқ жамоанинг ғалабаси икки карра муҳимроқ.
Сенегалга қарши ўйин осон ўтгани йўқ. Айниқса, биринчи таймнинг илк қисми оғир кечди. Рақиб жипслашган ҳолда яхши ҳаракат қилди. Шунга қарамай, биз ҳам муносиб ўйин намойиш этдик.
Франция билан учрашув қийин бўлади. Улар жаҳон чемпионлари. Лекин мундиалда ғолиб бўлишни истасак, энг кучлиларни мағлуб этишимиз керак. Франция шу термаларнинг асосийси саналади", - деди ҳужумчи.
Фикрлар