Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Харри Кейн: "Реал"га қарши ўйин — доим катта синовдир"

Bilolbek Imomov
Изоҳлар: 0

Англиялик ҳужумчи чорак финалдаги баҳсга тайёрлигини айтди

Харри Кейн Чемпионлар лигаси 1/4 финалида "Реал"га қарши бўладиган ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

1/8 финалда "Бавария" "Аталанта"ни икки ўйин натижасига кўра 10:2 ҳисобида мағлуб этган эди.

"Кейинги рақиб жуда қийин. Чемпионлар лигасида "Реал"га қарши ўйнасангиз, ҳар доим оғир баҳс кутиш керак. Биз жисмоний ва руҳий жиҳатдан тайёр бўлишимиз шарт.

Биз тайёр бўламиз. Ҳеч кимдан қўрқмаймиз, аммо бу ўйин осон бўлмаслигини яхши биламиз.

"Аталанта"га қарши ўйин ва умумий мавсум давомида олган ишончимиз билан шу руҳда давом этишимиз керак", — деди англиялик форвард.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ