Харри Кейн "Тоттенхем" тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди
Харри Кейн Премьер-лиганинг 22-туридан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши ўйинда ғалаба тўпини киритиб, "Тоттенхэм"даги голлари сонини 267 тага етказиб олди.
Шу тариқа, англиялик ҳужумчи "шпорлар" тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди. Ушбу кўрсаткич бўйича клуб афсонаси Жимми Гривз 53 йил етакчилик қилиб келди.
Кейннинг ушбу голи унинг Премьер-лигадаги 200-голи ҳисобланди. 30 ёшли футболчидан фақатгина Уэйн Руни (209 та гол) ва Алан Ширер (260 та гол) олдинда бормоқда.
Фикрлар