Харри Кейнга яна бир жиддий харидор чиқиб қолди

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби ҳужумчиси Харри Кейн Франсиянинг ПСЖ жамоасига кўчиб ўтиши мумкин. "PSG COMMUNITY" хабарига кўра, англиялик форвард билан шартнома имзолашни шахсан парижликларнинг янги бош мураббийи Луис Энрике истамоқда.

Француз жамоаси раҳбарияти Кейнга йилига 16 миллион евро бўлган беш йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр. ПСЖ ҳам "Тоттенхэм" билан шартнома борасида музокараларни бошлади.

Аввалроқ матбуотда "Бавария" ҳужумчини олмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Харри 2011 йилдан бери "шпорлар" сафида ўйнаб келмоқда. Томонлар ўртасидаги меҳнат шартномаси муддати 2024 йилнинг ёзида тугайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!