Харри Реднапп яна мураббийликка қайтиши мумкин

Англиялик машҳур мутахассис Харри Реднапп "Борнмут"ни бошқариши мумкин. У жамоани вақтинча бошқариб турган Жонатан Вудгейтнинг ўрнини эгаллаши айтилмоқда.

Sky Sports нашри тарқатган хабарга қараганда, Реднапп 8 февраль куни “Борнмут”нинг машғулотига ташриф буюрган.

73 ёшли Реднапп учун “Борнмут” бегона жамоа эмас. У 1983-1992 йилларда ушбу жамоани бошқарган. У 2017 йилда "Бирмингем" клубидан истеъфога чиқарилгандан буён ишсиз юрибди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)