Хавьер Мендес: Хабиб - Тони жангида 5 раундлик ҳақиқий уруш бўлса керак
UFC енгил вазн тоифасининг чемпиони Хабиб Нурмагомедовнинг мураббийи Хавьер Мендес ўз шогирдининг Тони Фергюсонга қарши жангида нима кутаётганини айтди.
"Хабиб "юрак-қон томир" апарати" эканлигини унутманг. Тони 5 раундлик жанг ўтказмоқчи ва ўз навбатида Хабиб ҳам бунга қарши эмас!
Жанг муддатидан аввал якунланади, деб ўйламайман. Мен 5 раундлик жанг кутмоқдаман. Менимча, ҳакамлар қарорига кўра, кимдур мағлуб бўлади. Бу мен башорат қилган арса ва биз бундай ҳолатга тайёрмиз.
Тонини мағлуб этиш учун биз уни хурмат қилишимиз керак. Агар биз бундай қилмасак, у бизни мағлуб этади. Унинг ҳолати 5 раундлик жанг учун бардош бера олади, аммо Хабибни жанг вақтида чарчаганини кўрганмисиз?" - деди Мендес.
Эслатиб ўтамиз, Нурмагомедов ва Фергюсон қарама-қаршилиги 18 апрель куни Нью-Йоркда UFC 249 доирасида бўлиб ўтади.
Фикрлар