Хаверц Германия терма жамоасини тарк этиб, Лондонга қайтди
"Челси" футболчиси Каи Хаверц грипга чалингани сабабли Германия терма жамоасини тарк этди ва Бельгияга қарши ўйинни ўтказиб юборади. У айни дам Лондонга қайтиши кутилмоқда.
23 ёшли ярим ҳимоячи Перу билан бўлган ўртоқлик учрашувида майдонга тушди ва битта ассист амалга оширди.
Маълумот учун, "Челси"ни олдинда "Ливерпуль" ва "Реал"га қарши баҳслар кутмоқда. Хаверц ушбу матчларда ҳаракат қилиши кутилмоқда.
Фикрлар