Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Хавфли вазиятларга бой ўтган ўйинда "Барса" кичик ҳисобда ғалаба қозонди

Ўйин тугади

Испания Ла-Лигасининг 16-туридан ўрин олган "Атлетико Мадрид" - "Барселона" учрашуви якунланди. Ўйин анча асабий ва хавфли вазиятларга бой ўтди. Каталония жамоасининг ягона голига 22-дақиқада Педрининг ажойиб рейдидан кейин Усмон Дембеле муаллифлик қилди. Бахс сўнгида Стефан Савич ва захирадан ўйинга қўшилган Ферран Торреслар қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Бундан ташқари яна 5 та футболчига сариқ карточка кўрсатилди.

Шу тариқа, "Барса" турнир жадвалида яққол пешқадамга айланиб олди. "Атлетико" эса 6-пағонани банд қилиб турибди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ