Хави АПЛ юлдузини ўз жамоасида кўрмоқчи

"Барселона" бош мураббийи Хави АПЛ юлдузини ўз жамоасида кўрмоқчи. 

Журналист Адриан Санчес берган хабарга кўра, Хави "Брайтон" вингери Каору Митоманинг ўйинидан ҳайратда ва уни ўз жамоасига таклиф этмоқчи. 

Япониялик футболчининг "чайкалар" билан амалдаги шартномаси 2025 йилда якунига етади. 

Унинг "Трансфермаркт" порталидаги баҳоси 50 миллион еврони ташкил қилади. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!